Депутат бўлиш орзуси ва бу орзунинг рўёбига халал бераётган инфратузилма. Мурод Эгамов ҳикояси

У «Шароит Плюс»да аъзолар бўйича координатор бўлиб ишлайди. Ижтимоий тармоқларда инклюзивликни тарғиб қилувчи блог юритади. «Ирода» лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони Мурод Эгамов билан болалар уйидаги аҳвол, инфратузилмадаги муаммолар ва у нега ўқишни ташлашга мажбур бўлаётгани ҳақида гаплашдик.