Янги Тошкентда «Янги Ўзбекистон» университети кампуси ва Миллий кутубхонанинг янги биноси қурилмоқда

Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» университети кампуси ва янги Миллий кутубхона биноси қурилишини кўздан кечирди. Миллий кутубхона бир вақтнинг ўзида 1420 китобхонга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, у ерда махсус ўқиш ва тадқиқот муҳити, кафе, дам олиш масканлари ва галерея бўлади.