Бухоро вилояти Пешку тумани марказидан 200 километрдан ортиқ узоқликдаги, маъмурий тузилиши жиҳатдан 3 та — “Сафрон”, “Қалъа Ота” ва “Жонгелди” қишлоқларидан иборат “Жонгелди” маҳалла фуқаролар йиғинидаги кенг яйловларда чорвадорлик, йилқичилик, шунингдек, қисман деҳқончилик ва тадбиркорлик билан шуғулланиб келинаётган, асосан қозоқ миллатига мансуб қардошларимиздан таркиб топган 162 та хонадон, 209 та оила ва уларда жами 765 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.