“Ташаббусли бюджет” — тиббиётдаги муҳим муаммоларга амалий ечим

Гулистон тумани тиббиёт бирлашмаси “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 1 миллиард 500 миллион сўм маблағ эвазига замонавий тиббий ускуналар билан таъминланди. Ушбу лойиҳа 2025 йил “Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи босқичида 3 минг 250 нафар фуқаронинг овози билан ғолиб деб топилиб, бугун амалда ўз самарасини бермоқда.