«Ўзбекистон-2030» стратегиясидан «шиорлар» чиқариб ташланади

Янги таҳрирдаги «Ўзбекистон-2030» стратегияси лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Президент яқинда йўллаган мурожаатномасида дунё ва мамлакатдаги ўзгаришлар туфайли бундай зарурат ҳақида гапирганди. Топшириқ ва шиорлар кўринишидаги мақсадли кўрсаткичлар чиқариб ташланди (улар 130 та бўлиб чиқди).