Президент 2025 йилги давлат бюджети харажатларини 3,43 млрд долларга оширувчи тузатишларни тасдиқлади. Ходимлар иш ҳақини оширишга икки баравар кўп маблағ ажратилди — индексация эртароқ ва кўпроқ ҳажмда ўтказилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик идоралари харажати 1,5 млрд долларга оширилди.