Ўктам Саломов олий таълим вазири ўринбосари этиб тайинланди

Фарғона давлат техника университети ректори Ўктам Саломов олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача ҳам олий таълим вазири биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. Саломов турли йилларда Андижон машинасозлик институти ва Турин политехника университетида ректор бўлган.