«Бугун уйғонмасак, эртага кеч бўлади». Президент ҳокимлар ва кенгашларга мурожаат қилди

2026 йилдан ҳокимлар ва кенгашлар ўртасида ваколатларни тақсимлаш тизими барча 208 та туман ва шаҳарда жорий этилади, деди президент. Шавкат Мирзиёев раҳбарларга мурожаат қиларкан, одамларнинг танқидини эшитиш қийин бўлиши, лекин бу фуқаролар ишончини қозонишнинг ягона йўли эканини айтди.