Бугунги мураккаб ва зиддиятларга бой дунёда цивилизациялар ўртасида мулоқот, ўзаро ҳурмат ва муносабатларни мустаҳкамлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Ана шундай шароитда Ўзбекистон ўзининг тинчликпарвар, маърифатга таянган ва очиқ ташқи сиёсати билан халқаро ҳамжамият эътиборида бўлиб келмоқда.