Президент: 2025 йил катта ўзгаришлар ва ютуқлар йили бўлди

2025 йил Ўзбекистон учун «катта ўзгаришлар ва улкан натижалар» йили бўлди, деди Шавкат Мирзиёев халққа йўллаган Янги йил табригида. Янги йилда «ҳар бир оиланинг бахтли, фаровон ва соғлом ҳаёт кечиришини таъминлаш учун янги имкониятларни ишга соламиз», деди у.