Байдарка ва каноэда эшкак эшувчиларимиз 2025 йилни муваффақиятли ўтказди

Ўтган 2025 йилда спорт соҳасида эришилган ютуқлар сони жуда юқори бўлди. Айниқса, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун. Мавсум давомида спортчиларимиз жаҳон ва қитъа миқёсидаги нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, 30 та олтин, 25 та кумуш ва 17 та бронза, жами 72 та медални қўлга киритди.