Минтақавий интеграция ва ёшлар

Сўнгги йилларда геосиёсий тенденциялар Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги анъанавий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилмоқда. Давлат раҳбарларининг минтақавий маслаҳат учрашувлари ва турли халқаро саммитлар кўп қиррали ҳамкорлик стратегияларни илгари суриш билан бирга, ёшлар ўртасидаги гуманитар алоқаларни кенгайтиришга ҳам замин яратмоқда.