Бугунги кунда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик муаммолар бутун дунё миқёсида долзарб аҳамият касб этмоқда. Ушбу масалаларни ҳал этишда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, кўкаламзорлаштириш ишларини кенгайтириш ҳамда “яшил энергетика” имкониятларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.