Осойишталик посбонлари байрамда ҳам хизматда

Айрим касб эгалари борки, байрам кунлари ҳам улар учун оддий иш кунидан фарқ қилмайди. Барча оиласи даврасида байрам завқини ҳис этаётган бир пайтда улар хизматнинг энг масъулиятли нуқталарида туриб, халқ осойишталигини таъминлайди. Ички ишлар органлари ходимлари ана шундай фидойи касб соҳибларидандир.