Швейцариянинг Кран-Монтана тоғ-чанғи курортидаги барда портлаш ва ёнғин рўй берди. Оқибатда 40 га яқин киши ҳалок бўлди, камида 115 киши жароҳатланди. Ўзбекистон ТИВ ҳодиса муносабати билан ҳамдардлик билдирди ва вафот этган ҳамда жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар аниқланмаганини маълум қилди.