«Экологияни Ўзбекистонда муҳим масала даражасига олиб чиқдик» — Саида Мирзиёева

Ҳаво ифлосланишига қарши курашиш учун барча имкониятлар сафарбар қилинди ва бу ўз натижасини берди, деди Саида Мирзиёева. Унга кўра, одамлар ва бизнеснинг кўникмалари ўзгармаса, ижобий ўзгаришлар бўлмайди. Шунингдек, у қишда уйини кучли иситмаслигини айтди: «Ишни ўзимдан, фарзандларимдан бошладим».