Ўзбекистон ислоҳотларнинг бошида турибди, деди Саида Мирзиёева. Президент администрацияси бешта устувор йўналишни белгилаб олган — сув, таълим, тиббиёт, бизнес ва суд тизими. Ҳар қандай муаммо — тизимни яхшилаш имконияти, ишларга шахсан аралашиш эса вақтинчалик ҳолат, деди у.