Шанба куни АҚШ Каракасга ҳаво зарбалари берди. Венесуэлада фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Трамп Николас Мадуро ва унинг рафиқаси қўлга олиниб, мамлакатдан олиб чиқиб кетилганини маълум қилди. Оқ уй буни наркотрафикка қарши кураш ва минтақада демократияни тиклаш мақсадидаги операция деб атамоқда.