Ўзбекистонда 2025 йилда инфляция 7,3 фоизни ташкил этди

Ўзбекистонда 2025 йилда инфляция 7,3 фоизни ташкил этиб, ўтган йилга (9,8 фоиз) нисбатан пасайди. Бу тўққиз йил ичидаги энг паст кўрсаткичдир. Тухум бир йилда 14,5 фоизга арзонлашди, мол гўшти деярли 25 фоизга қимматлашди. Коммунал тарифлар ва хизматлар нархи 17,1 фоизга ошди.