Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Султония кўчасида 12 январга қадар вақтинча автоуловлар ҳаракати чекланди. Ҳудудда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани туфайли, шунингдек, Шўртепа, Шўртепа 1-тор ва Султония 5-тор кўчаларида ҳам автомобиллар ҳаракати қисман чекланади.