Когон шаҳри судида Россия-Украина урушида қатнашган 29 ёшли фуқаро 3,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У 12 йилдан буён Россияда ишлаб, полиция томонидан ҳибсга олинган ва мажбуран урушга ёлланган. Дронлар ҳужуми оқибатида жароҳатланган ва госпиталга юборилган. Сўнг Ўзбекистонга қайтиб келган.