«Россиядан тезроқ кетинг!» — Алишер Қодиров Хабаровскда ўзбекистонлик мигрант ўлдирилганига муносабат билдирди

«Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров Россиянинг Хабаровск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси калтаклангандан сўнг вафот этгани юзасидан муносабат билдирди. «Россиядан тезроқ кетинг! Ҳеч қандай даромад ота-оналар ва фарзандларингизнинг кўз ёшига арзимайди», — деди депутат.