1 январдан Термиз шаҳридаги жамоат автобусларида йўл ҳақи фақат банк карталари ва электрон бир марталик чипталар орқали қабул қилина бошланди. Инфокиосклар орқали харид қилинган чипталар валидаторда сканер қилинади, қолдиқ маблағ эса йўловчининг телефон рақамига ўтказилади.