Humans орқали рухсатсиз пул ечиб олиш ҳолатларини ИИББ ўрганмоқда — МБ

Марказий банк Humans орқали рухсатсиз пул ечиб олиш ҳолатлари юзасидан ўтказилган текширувни тугатиб, натижалари ҳуқуқий баҳо бериш ва ўз ваколати доирасида чоралар кўриш учун Тошкент шаҳри ИИББга тақдим этди. Регулятор ҳолат қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганилаётганини маълум қилди.