Gazeta фотомухбири Холида Мусулмон беш йилдан буён Тошкентда яшаб, ижод қилмоқда. Байрам кунлари у одатда қадрдон Ғаллаорол туманига, оиласи бағрига қайтади. Янги йил кечасига тайёргарлик кўришда оиласига ёрдамлашаркан, у аҳоли 2025 йилнинг сўнгги кунини қандай кузатганини тасвирга олди.