Қирғизистон президенти ҳужжатли фильм доирасида берган интервьюсида Тожикистон билан можаро ва уни ҳал қилишда Ўзбекистон раҳбарининг ролини эслаб ўтди. Садир Жапаровнинг айтишича, Шавкат Мирзиёев минтақа барқарорлиги учун «вақтни бой бермаслик ва ўзаро келишувга эришиш»ни таклиф қилган.