2025 йилда ёшларга халқаро имтиҳонлар билан боғлиқ 38,7 млрд сўмлик харажатлар қайтариб берилди

2025 йилда 17,3 мингдан зиёд ёшга халқаро имтиҳонлар харажатлари компенсация қилинди. Бунда жами 38,7 млрд сўм маблағ қайтариб берилди. Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида кузатилди. Юқори даража олиб, харажати қопланганларнинг 51 фоиздан ортиқ аёллардир.