Бухоро янги аэропортини 2027 йил биринчи чорагида ишга тушириш режалаштирилмоқда

Бухорода 2027 йилнинг биринчи чорагигача янги халқаро аэропорт қуриб, ишга тушириш режалаштирилмоқда, деди вилоятдаги жорий аэропорт директори ўринбосари Шаҳбоз Ҳайитов. Янги аэропорт соатига 1200 йўловчига хизмат кўрсатиб, ҳаво кемалари учун 20 та тўхташ жойига эга бўлади.