Юрт тақдирига дахлдор Мурожаат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган навбатдаги Мурожаатномаси мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий-ижтимоий аҳамиятга эга ҳужжат сифатида кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. Ушбу Мурожаатнома халқ манфаатларини ифода этган ҳолда мамлакат тараққиётининг устувор йўналишларини аниқ белгилаб берди. Мазкур Мурожаатномани ҳам сиёсий, ҳам тарихий аҳамиятга молик бўлган асосий ҳужжат, деб биламан.