8 январдан бошлаб Ўзбекистондаги метан заправкалари соат 10:00 дан 16:00 гача ишлайди. Энергетика вазирлиги ушбу чоралар магистрал газ қувурларида босимнинг пасайиши билан боғлиқлигини маълум қилди. Фарғона водийсида иш вақти маҳаллий ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.