Ўзбекистонда инверсия ҳодисаси туфайли ҳавонинг ифлосланиши 16−17 январгача давом этиши мумкин. Экоқўмитага кўра, ўнлаб корхоналар ва автотранспортларга нисбатан чоралар кўрилди. Вазият кейинги ҳафта охирида, ёғингарчилик ва шамол кучайиши билан нормаллашиши прогноз қилинмоқда.