2025 йилда чиқинди хизматлари учун аҳоли қарздорлиги 622,7 млрд сўмни ташкил этди

Чиқинди хизматларидан аҳолининг қарздорлиги 622,7 млрд сўмни ташкил этди. 31 декабрь ҳолатига аҳолига кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган 1,4 трлн сўмнинг 90 фоизи қопланган. Ҳақиқатда кўрсатилмаган хизматлар учун ҳисобланган 211,9 млрд сўм нореал дебитор қарздорлик электрон тизимдан чиқарилди.