2025 йилда Тошкент метросида илк бор 15 нафар аёл машинист сифатида иш бошлади. Улар 11 ой ичида назарий билим олгач, дастлаб ёрдамчи машинист сифатида амалиёт ўтади. Ҳозирги кунда аёл электропоезд ҳайдовчиси «Ўзбекистон», «Юнусобод» ва «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишларида фаолият юритмоқда.