Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини янада такомиллаштириш зарурлигини илгари сурган эди. Мазкур вазифага мувофиқ, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг янада бойитилган лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.