Ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш – самарали тажриба

Кейинги йилларда мамлакатимизда томорқадан самарали фойдаланиш, аҳоли орасида томорқа маданиятини шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу бежиз эмас. Чунки томорқа нафақат оиланинг кундалик эҳтиёжини таъминлайди, балки қўшимча даромад манбаи, соғлом турмуш тарзининг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Буни теран англаб етган айрим хонадонлар ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиб, ўз томорқасини файзли ва серҳосил масканга айлантирмоқда.