Такомиллашаётган “Ўзбекистон–2030” стратегиясида сифат, муҳит ва натижа биринчи ўринга чиқарилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда янгиланаётган “Ўзбекистон — 2030” стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди. Тадбирда академик-профессорлар, ўқитувчи ва тадқиқотчилар иштирок этди.