Тошкентда ноҳақ қамалган фуқарога 300 млн сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди. У 2011 йилда божхона қонунчилигини бузиш моддаси билан 8 йилга қамалган. 5 йилдан кейин ноҳақ қамалгани аниқланиб, озодликка чиқарилган. У судга мурожаат этиб, 1 млрд сўм маънавий зарар тўланишини сўраган.