2025 йилда Ўзбекистонда инфляция 7,3% гача секинлашди. Йил давомида озиқ-овқатлардан лимон (+96,3%), қўй гўшти (+26,8%), суяксиз мол гўшти (+25%), суякли мол гўшти (+23,9%), бодринг (+16%), хизматлардан ҳайдовчилик курслари (+59%), авиачипталар (+56,9%), тармоқ газ (+39,2%) энг кўп қимматлашди.