«Иқтисодиёт тезроқ ўсиши учун ресурслар зарур» — ИССВ Ўзбекистон ташқи қарзининг ўсиши ҳақида

Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мамлакат ташқи қарзининг ўсиши юзасидан изоҳли материал эълон қилди. Вазирликнинг изоҳлашича, қарз жалб этишдан мақсад — аҳолининг турмуш даражасини ошириш, ташқи молиялаштириш иқтисодиёт тезроқ ўсиши учун ресурсларга бўлган эҳтиёж билан боғлиқ.