Ўзбекистон ноябрь ойида 10 тонна (октябрда — 9 тонна) олтин сотиб олиб, Польша (12 тонна) ва Бразилиядан (11 тонна) кейин учинчи ўринни эгаллади. Шунга қарамай, Ўзбекистон 2025 йил бошидан буён қимматбаҳо металлар бўйича, Сингапур ва Россиядан кейин, энг йирик олтин сотувчилар учлигида қолмоқда.