Ислом Абдураҳмонов 3 йилга «Ўзбекгидроэнерго» раиси лавозимига тайинланди. У 2018 йилдан бери «To‘palang HPD Holding» компанияси бош директори сифатида фаолият юритиб келаётганди. «Ўзбекгидроэнерго»нинг аввалги раҳбари ва Исломнинг отаси Абдуғани Сангинов декабрда «Ўзбекнефтгаз»га раҳбар бўлганди.