Тараққиёт маҳалладан бошланади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва кўп миллатли халқимизга йўллаган Мурожаатномаси Янги Ўзбекистон тараққиётида навбатдаги стратегик босқични белгилаб берди. Ушбу нутқ нафақат ўтган йиллар сарҳисоби, балки келгуси ислоҳотларнинг аниқ йўл харитаси, давлат ва жамият ўртасидаги ишончни мустаҳкамлайдиган сиёсий ҳужжат сифатида аҳамият касб этади.