Декабрда аҳолининг йиллик инфляцион кутилмалари 11,5% ни (ўзгаришсиз), тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари 11,1% ни (+0,6%) ташкил этди. Аҳоли ва тадбиркорларнинг ёқилғи-энергия ва транспортнинг қимматлашиши, нархларнинг сунъий оширилиши, валюта курси ўзгариши билан боғлиқ хавотирлари ошди.