Декабрда аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси ўтган ойга нисбатан 0,2 фоиз бандга ошиб, 12 фоизни ташкил этди. Марказий банк сўровномасига кўра, декабрда мева-сабзавотлар, ёқилғи, ташиш ва кафе-ресторан хизматлари қимматлашганини қайд этган респондентлар улуши ортди.