Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубогида Эрон билан дуранг ўйнади. Жамоаларда хавфли вазиятлар бўлди, аммо ҳисоб очилмади. Икки ўйиндан сўнг ўзбекистонликлар гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва ҳал қилувчи ўйинни Жанубий Кореяга қарши ўтказади.