Самарқандда Муҳаммад пайғамбар ҳақида хақоратли сўзлар қўллаган йигит 12 суткага қамалди

Telegram`даги гуруҳлардан бирида Муҳаммад пайғамбар ҳақида хақоратли сўзлар ишлатган самарқандлик 22 ёшли йигит диний адоватни қўзғовчи маълумотларни тарқатган деб топилди ва 12 суткага қамалди. У судда айбига иқрор бўлди.