Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 12 январь куни Тошкентда Қуролли Кучлар бўлинмаларининг тантанали паради бўлиб ўтади. У Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетидан («Пушкин» метро бекати) бошланади ва Амир Темур хиёбонида кўргазмали чиқишлар бўлиши режалаштирилган.