Январнинг иккинчи ўн кунлигида иссиқ ҳарорат кузатилади, ҳатто ҳафта бошларида ҳаво жанубий вилоятларда +20 даражагача исийди. Душанба куни Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида, пайшанбадан эса республика бўйлаб ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда.