Қоракўл туманида ўқув марказнинг 20 нафар абитуриенти заҳарлангани айтилмоқда. Вилоят ССБга кўра, ҳозирда уларнинг аҳволи яхшиланган ва уйига жавоб берилган. Касалланиш нимадан келиб чиққани номаълум, тегишли қон намуналари экспертизага юборилган.