Ўзбек тили ва адабиёти университети қошидаги академик лицейи фаолияти 2027 йилгача тугатилади ва унинг ўрнида Ўзбек-француз университети ташкил этилади. Бу эса ўқитувчилар ва ота-оналар эътирозига сабаб бўлмоқда. Вазирликка кўра, ушбу қарор ўзбек тилига бўлган эътиборнинг пасайиши билан боғлиқ эмас.